Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Қ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро С.га Қирғизистон Республикасининг Жалолобод давлат университетининг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома олиб беришини айтган.
Шунингдек, ушбу маълумотнома орқали Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.