Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.
Яна бир ҳолатда қўшни давлатдан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини контрабанда йўли билан олиб кириб, Тошкент шаҳридаги жиноий шерикларига етказиб бериш билан шуғулланган Қувасой шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Наманган вилоятининг Поп туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилди. Кўздан кечириш жараёнида автомашина эшикларининг ички қисмига 8000 дона “Зардекс” ҳамда 309 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилгани маълум бўлди.
Бағдод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинадан 1691 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланди.
Шунингдек, Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2001 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 1991 йилда туғилган жиноий шериги воситачилигида 1274 дона “Регапен” дорисини харидорга 56 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹, 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.