Бугун, 29 декабрь куни соат 10:29 да «Фарғона-Андижон» автомобиль йўналишида ҳаракатланган 2 та «ЧАКМАН» ва «ИСУЗУ»автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи юк машина салони ичида қисилиб қолган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ, тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган.
Қутқарувчилар махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини соғ-омон юк машина ичидан чиқариб олишган ва биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.
Ходимларнинг тезкорлик билан амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди.