Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилди.
Олиб борилган текширувлар натижасида видео олган болалар, уларнинг ота-оналари ҳамда видеоролик тайёрлаган фуқаро шахсига ойдинлик киритилди.
Болаларнинг отаси бундан бехабар бўлганини айтиб, барчадан узр сўради.
— Биз бехабар қолибмиз, кўрмабмиз. Ҳаммаларингдан кечирим сўраймиз. Фарзандларимни ўзим назорат остига оламан. Худо хоҳласа, бундан кейин бундай ишлар такрорланмайди, — дейди болаларнинг отаси.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, вояга етмаган шахснинг отасига ҳамда видеоларни тарқатган шахсга маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.