Жумладан, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари — Музаффара Абдиева ва Мавлуда Адҳамжонова томонидан Фарғона вилоятидаги аҳолига кўрсатилаётган онкологик ёрдам сифати ўрганилди.
Депутатлар дастлаб, Фарғона шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникасида бўлиб, бу ердаги онкологик кабинетда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Ўрганиш жараёнида депутатлар поликлиникада фаолият кўрсатаётган оилавий шифокорлари билан мулоқот қилиб улар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни тинглашди.
Шунингдек, депутатлар томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қўқон филиали фаолияти ҳам яқиндан ўрганилди. Бугунги кунда филиал Қўқон шаҳар ва атрофидаги 7 та - Ўзбекистон, Фурқат, Бешариқ, Данғара, Учкўприк, Бувайда, Боғдод туманларидаги 1 миллион 700 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Шифохонадаги мавжуд қулайликлар, аниқланаётган беморлар улуши, уларга ажратилган жойларнинг сони ва талабга нисбатан етарлилиги, дори-дармонлар билан таъминланиш даражаси, онкологик касалликларда юқори технологик операциялар улуши, телемедицинадан фойдаланиш даражаси сингари масалаларнинг барчаси депутатлар томонидан чуқур таҳлил этилди.
— Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт ривожига қаратилган кўплаб меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Уларнинг бирламчи бўғинларда ижросини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Чунки аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишда бирламчи бўғинда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни юқори. Бугунги каби ўрганишларимиз натижасида, ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасидаги мавжуд муаммолар таҳлил этилиб, уларнинг қисқа муддадлардаги ечими юзасида амалий ишларни йўлга қўйямиз. Шунингдек, ўрганиш жараёнида қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқар ҳам таҳлил этилиб, партиянинг қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан камчиликларни бартараф этиш борасидаги ишлар амалга оширилади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Атҳамжонова.
Айни кунларда “Адолат” СДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари томонидан мамлакатимиз вилоятларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.