ЎзЛиДеП Қува туман Кенгашидаги “Рохатой” фермер хўжалиги қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раиси А.Тешабоев тумандаги 50-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар билан учрашди.

Депутат бу гал мактабга фаол ўқувчиларни мукофотлаш учун ташриф буюрди. А.Тешабоев мазкур мактабнинг 2-чорагини аъло баҳоларга якунлаган 30 нафар ўқувчиларга 50 минг сўмдан пул мукофотини топширди.

ЎзЛиДеП Қува туман Кенгаши аппарат раҳбари Зиёдахон Раҳмонованинг таъкидлашича, бу анъана ҳар йили давом этиб, ЎзЛиДеП депутатлари тумандаги бошқа мактабларда ҳам фаол ўқувчиларни рағбатлантиришни давом этадилар.

Бундан ташқари, ЎзЛиДеПдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати Икромжон Эргашев тумандаги 2-мактабда бўлиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Депутат ёшлар билан суҳбат давомида юртимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, уларни яхши ўқишга чақирди.

Тадбир якунида фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларга депутат ўз эсдалик совғаларини топширди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

ЎзЛиДеП Фарғона вилояти кенгаши матбуот котиби.