Фарғона. 2019 йилнинг сентябрь ойида Фарғона туманида 38 ёшли Р.Б. ва унинг отаси 63 ёшли К.Б., лар 32 ёшли Х.Х., нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган 3 та «Damas» русумли автомашинани 16.100 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, автомашиналарни олганидан сўнг, келишилган пулларни бермасдан, автоуловларни фирибгарлик йўли қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти