Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилшича, 2026 йил 19 январь куни соат 21:00 ларда Фарғона тумани “Ёрдон” МФЙ ҳудудида жойлашган, тоғ орасидаги транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. “Каптива” русумли автомобилни ўзбошимчалик билан бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг қор билан қоплангани ва сирпанчиқлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, автомашина ағдарилиб кетган.
Оқибатда ҳайдовчи А.А. “бош миянинг ёпиқ шикасти, кома ҳолати” ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.