Вилоят ИИБ маълумотига кўра, 22 август куни соат 16:40 ларда 2002 йилда туғилган Р.Ж. «Ласетти» автомобилида Фарғона шаҳрининг Қувасой кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотган.

Натижада автомобиль йўл четидаги кўча чироғи устуни ва дарахтга бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига воқеа жойининг ўзида тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланиб, уйига жўнатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.