Унда малайзиялик инвесторлар томонидан Фарғона вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан муҳокама олиб борилди.
Мулоқот чоғида Малайзия тажрибаси ва технологиялари асосида 22 қаватли 300 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилгани, тез орада ушбу лойиҳа тақдимоти ўтказилиши ва Фарғона шаҳрида қурилиш ишлари бошланиши, ушбу лойиҳаларни вилоятда амалга ошириш жараёнида хорижий мутахассислар жалб этилиши маълум қилинди.
Ҳоким ўринбосари таклиф қилинаётган лойиҳалар вилоят учун жуда муҳимлиги, лойиҳаларни амалга оширишда вилоят ҳокимлиги томонидан ваколат доирасида ёрдам берилишини айтиб ўтди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган барча масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Малайзиянинг «Clipper Associates» компанияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.