Ҳозирда Фарғона вилоятида 3 та марказда, яъни Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳар давлат хизматлари марказларида «права»ни янгисига алмаштириш хизмати мавжуд.

Сўнгги вақтларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун узун навбатлар мавжуд. Чунки 2022 йил 31 мартда «права» алмаштиришнинг биринчи босқичи муддати тугайди.

Шуни эътиборга олган ҳолда, Фарғона вилоятидаги Қўқон, Марғилон ҳамда Фарғона шаҳарларидаги давлат хизматлари марказлари «права» алмаштирувчилар учун «мижоз иши битгунча» режимида ишлайди.

Бунда, юқорида қайд этилган ДХМ лар орқали душанба-шанба кунлари эрталаб соат 9:00 дан кечга қадар хизматдан фойдаланиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, эски «права»ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати.