Ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йиллар мобайнида раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисидаги қарор Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Душанбедаги саммитида қабул қилинган.

Ўшанда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг ШҲТдаги раислиги доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларни баён қилган эди.

Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан бирга 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш кўзда тутилган.

Фарғонада бўлиб ўтадиган йиғилишда иштирок этадиган нуфузли меҳмонлар, Қўқон ва Марғилон шаҳрида, Риштон ва Учкўприк туманларида ҳам бўлиб, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам танишадилар.