“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда Фарғона, Қўштепа, Ёзёвон туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида амалий жараёнлар бошланди.
Жумладан, дастлабки босқичда Фарғона тумани “Новкент” МФЙ ҳудудидаги мавжуд 426 та хонадоннинг 108 тасига қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.
Бундан ташқари, туманнинг “Миндонобод” МФЙ ҳудудида ҳам 862 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан дастлабки босқичда 290 та хонадонга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.
Натижада бу икки ҳудудда қарийб 82-85 фоиз электр энергияси истеъмолини тежашга эришилади. Эътиборлиси, қуёш панеллари ўрнатилган хонадонларга солиқ имтиёзлари берилиши ҳам кўзда тутилган.
Амалий ишлар билан бир қаторда бугунги кунда вилоятимиз бўйлаб аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишлари бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда, деб хабар беряпти “Фарғона ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.