Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи 25 ёшли фуқаро А.Ж. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Маълум бўлишича, А.Ж. сохта ҳавола яратиб, уни "онлайн кредит" ёки "моддий ёрдам олиш учун бу манзилга банк карта маълумотингизни киритинг" мавзулардаги сохта рекламаларни турли канал ва гуруҳларда тарқатиб, банк карта бошқарувини бериб қўйган фуқароларнинг пулларини яширин равишда талон-торож қилиб келган.

Жиноят содир этган A.J.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва унинг бошқа жиноятларини ҳам аниқлаш юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, А.Ж. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази