Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. 

2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Daewoo Trans Servis” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган. 

Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бу каби қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.