Чунки бугун рақобат кучли. Ишда янгича ёндашув, ташаббускорлик бўлмаса ана шу рақобат муҳитига мослашиш қийин. Шу жиҳатдан қараганда, «Микрокредитбанк» томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнлари жуда муҳим.
«Фаровон ҳаёт пойдевори!». Ана шу шиор остида яқинда пойтахтимизда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ребрендинг тадбири ўтказилди.
Тадбирда «Микрокредитбанк» жамоаси, ОАВ вакиллари, шунингдек, банкнинг фаол мижозлари иштирок этди.
Маросимда банкнинг янги логотипи, унинг фалсафаси ва қўлланиши ҳақида видео материаллар тақдим қилинди. Унга кўра, янги логотипдаги «М» ҳарфи бу «Микрокредитбанк» сўзининг бош ҳарфини, яшил рангдаги элемент тўғри танлов, барқарорлик, бирлик, муваффақиятни, иккита кўк элемент пойдевор ва мустаҳкам ишончни, яшил ранг ўсиш ҳамда ривожланишни, кўк ранг эса мукаммаллик ва тараққиётни ифодалайди.
МКБАНК — бу янги бренд номи сифатида «Микрокредитбанк»нинг қисқа номланиши ҳисобланади. Янги шиори — «МКБАНК — Фаровон ҳаёт пойдевори!»
Тадбир давомида «Микрокредитбанк»нинг шу кунга қадар босиб ўтган йўли ва эришган ютуқлари, банк ўз олдига қўйган янги ривожланиш стратегияси ва келажакдаги режалари, кутилаётган трансформация жараёнлари, шунингдек, 2022-2025 йилларда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам тақдимот бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, банк сайти ҳам янгиланган кўринишда ишга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида 2006 йилда ташкил этилган. Айтиш жоизки, ўтган вақт мобайнида банк мамлакатимиз иқтисодиёти равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
«Микрокредитбанк» АТБ Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларидан бири бўлиб, республика бўйича 71 та филиал, 91 та банк хизматлари марказлари, 150 та 24/7 кўринишидаги махсус кассалар, 143 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 155 та валюта айирбошлаш шохобчалари тармоғига эга. Ўрнатилган банкоматлар сони 2020 йилда 102 донани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 529 тага етказилган.
Асосий кўрсаткичлар бўйича эса «Микрокредитбанк» республика банклари орасида 2020 йилдаги 12-ўриндан бугунги келиб 8-ўринга кўтарилган.
Банкнинг 2020-2022 йилларда жами капитал 2,4 бараварга, жами активлари 2 карра, кредит портфели 2,4 бараварга, банкоматлар сони деярли беш бараварга ошган. Энди “MKBANK” ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида KPI ва фидбек тизимини йўлга қўйяпти.