Кутилмаган ҳолатларда: тизимнинг нотўғри янгиланишлари ва қурилмаларнинг ишдан чиқиши сабаб кутилмаган вазиятларга тушиб қолишингиз мумкин. Шунда сиз учун муҳим бўлган фотосуратлар ёки ҳужжатларни фақат биргина қурилмада сақлашингиз сабабли, ушбу маълумотларни йўқотиб қўйишингиз эҳтимоли катта. 

Ортиқча тўловлар тўламаслик учун: вируслар ва зарарли дастурлар қурилмадаги файлларни шифрлаб ва уларга кириш ҳуқуқини қайтариш учун тўловни талаб қилиши мумкин. Агар Сизнинг захира файлларингиз мавжуд бўлса уни қийналмасдан тиклашингиз мумкин бўлади.

Диск майдонини бўшатиш учун: кўпроқ жой бўшатиш учун баъзи муҳим фотосуратлар ёки ҳужжатларнинг нусхаларини захира кўчириш ва уни исталган вақт қайта юклаб олиш жуда қулайдир.