Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, 1963 й.т., фуқаро Қ.Ш. ариза билан мурожаат қилади. Аризада номаълум шахс  унинг банк картасида бўлган 5.040.000 сўмни ечиб олганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери 1993 й.т., В.Э. экани аниқланган.

У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, “CLICK Evolution” мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.

В.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.