Навоий шаҳрида «Мумтоз шеърият» халқаро фестивали ҳамда унинг доирасида турли тадбир ва лойиҳалар давом этмоқда.

Ушбу нуфузли фестивалнинг улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий номи билан аталган шаҳарда ўтаётгани алоҳида рамзий маънога эга. Қадим тарихга эга бўлган Ўзбекистон заминида Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон каби шаҳарлар азалдан адабиёт, санъат маскани бўлиб келган. Кўпмиллатли Навоий шаҳри ҳам ана шу шаҳарлар қаторида эл-юртимизнинг фахри бўлиб, азиз меҳмонларга қучоқ очиб турибди.

Бугун эрта тонгдан фестиваль иштирокчилари томонидан Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.