Кўтарилган шовқиндан уй эгалари сергакланиб, чироқни ёқишганида деворни бузиб кирган кутилмаган меҳмонга дуч келишган. Эр-хотин бу воқеани тасвирга олишга ҳам улгуришади: видеода фил ошхона жавонларини титкилаётгани, идишларни тушириб юбораётгани, қандайдир соусли елим халтани егани тасвирланган.

Уй эгаларининг айтишича, бу филлар “ташрифи” билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Чунки улар мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган миллий хиёбон яқинида истиқомат қилишади.