“Маълумотларга кўра, сешанба куни соат 16:00 (Москва вақти билан 11:00) да Илоило вилоятидан Антик шаҳрига кетаётган Ceres компанияси автобуси Хамтик шаҳрида жарликка тушиб кетиши оқибатида 25 нафар йўловчи ҳалок бўлди”, — дея хабар беради агентлик.
Автобусда 53 нафар йўловчи бўлган. Жароҳат олганлар маҳаллий шифохонага етказилган.
Филиппин Жамоат ишлари ва автомобиль йўллари вазирлигининг маҳаллий идораси матбуот котиби Примроуз Замора воқеа содир бўлган йўл чоршанба куни тўлиқ текширилишини айтди, деб хабар беради ria.ru.