Вулқондан саккиз километр узоқликда яшовчилар хавфсиз жойларга олиб ўтилади. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, одамларни эвакуация қилиш 3,5 кун давом этади. Аввалроқ хавфли ҳудуддан 14 мингга яқин одам олиб кетилган, Филиппин ҳукумати инсонпарварлик ёрдами учун 500 минг доллар ажратган эди.

Майон вулқони мамлакатнинг диққатга сазовор объектларидан ҳисобланади. Унинг баландлиги тахминан 2,5 километрни ташкил қилади. Вулқон  сўнгги бор 2018 йилнинг январида ҳаракатга келган эди, деб хабар беради mir24.tv.