Олимлар пандемия пайтида “карантин”, “вируспруденция”, “макароновирус» каби бир қатор сўзлар истеъмолда пайдо бўлганини айтди.
Испанияда пандемия coronials (“корониаллар”) — карантин даврида туғилган авлод, balconazis — болохонадаги одамлар, каби сўзларнинг пайдо бўлишига туртки бўлди. Финляндияда пандемия пайтида одамлар “корона” билан боғлиқ ўнлаб сўзларни ўйлаб топди. Масалан, koronatuki — бу фирма ва ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга нисбатан ишлатилди. Швецияда coronasjuk — коронавирус таъсирига учраган, coronaoffer — “тож” қурбони, каби сўзлар пайдо бўлди.
Урал Федерал университети рус тили, умумий тилшунослик ва нутқ алоқаси кафедраси профессори Ирина Вепрева бундай сўзларнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётидаги психологик қийин даврга мослашиш усулларидан бири, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, жамиятнинг ҳолатини киноя билан етказадиган жуда кўп оддий сўзлар пайдо бўлган.