Нашрда таълим ва илмий-амалий муассасалари докторантлари ҳамда мустақил изланувчиларининг илмий изланишлари натижаларига доир мақолалар, тиббиёт соҳасининг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган олимларнинг минтақа ва жаҳондаги долзарб муаммоларнинг изчил тадқиқотларига бағишланган илмий материаллари мунтазам бериб борилади.

“Medicine and innovations” журналининг асосий мақсади давлат таълим стандартига мувофиқ замонавий дастурлар асосида ўқитишнинг сифатини таъминлаш, илмий педагог кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий ижодий фаолияти, илмий тадқиқотлари ёрдамида фан-техника технологияларини ривожлантириш, тиббиёт ва таълим жараёни орқали мамлакат иқтисодиётининг тараққиётига ҳисса қўшадиган мавзулардаги материалларни ёритишга йўналтирилган.

Журнал таҳрир ҳайъати аъзолари Финляндия, Англия, Италия, Чили, Россия ва Козоғистоннинг етакчи одий таълим муассасалари ва илмий марказларининг профессорларидан иборат.

Нашр халқаро базалар, хусусан, Scopus, Web of science, РИНЦ ва бошқаларга аъзо қилинмоқда. Шунингдек, хорижлик ҳамкасблар билан тиббиётнинг турли йўналишларида яратилаётган инновациялар бўйича билим ва тажрибалар алмашилади.