Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган "650.000 сўм тўловни берадиган қонун лойиҳаси чиқди, лекин фақат 18 ёшгача бўлган болали оилаларга" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг. Фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.