Тадбирда сўзга чиққан вазир Озодбек Назарбеков ва бошқалар Президентимиз эътибори билан мамлакатимизда маданият соҳасини ривожлантириш изчил амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этди.

Ана шу эътибор туфайли 80 йилларнинг бошларида қурилиб, ўтган 40 йилга яқин даврда таъмирталаб ва ночор аҳволга келиб қолган туман маданият маркази реконструкциядан сўнг энг кўркам иншоотлардан бирига айланди.

Тадбир иштирокчилари янгиланган маданият маркази фаолияти билан танишди.

Давлат бюджетидан сарфлаган 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ҳисобига фақат бино ўзигина эмас, барча жиҳоз ва мебеллар ҳам тўлиқ янгиланди.

Марказда ҳашаматли томоша зали, туман тарихини акс эттирувчи мўъжаз ўлкашунослик музейи, кутубхона, гимнастика зали, қўғирчоқ театри, турли тўгараклар, бичиш-тикиш ўқув цехи фаолият кўрсатаётир.