Учрашувда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, ФТА Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Винсент Копин (Винcэнт Cаупин) ва ваколатхона мутахассиси Матилда Камю иштирок этди.
Музокарада ичимлик ва оқова сув соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Лойиҳага кўра, 2021 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз-Китоб, Навоий вилояти Кармана шаҳарларида оқова сув хизматлари яхшиланса, 2022 йилда Фарғона вилояти Қува ва Олтиариқ туманлари, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ичимлик суви таъминоти яхшиланади, Қашқадарё вилояти Қамаши ва Ғузор туманларида ичимлик суви таъминоти тизими реконструкция қилинади.