Ташриф давомида Э. Фосион ЎзММА Бош директори А.Пулатов билан учрашиб, Тошкентда ўтказиладиган Халқаро кинофестивалга тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилди.
Э. Фасион суҳбат давомида бир қанча таклифлар берди. Хусусан, Франциядаги RFT телеканали билан ҳамкорликда билим алмашиш, имкониятларни янаям кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Радиоларда эфирни қайта эшитиш тизимини йўлга қўйиш таклифи берилди. Шунингдек, тажриба алмашиш учун Франциядаги спикерлар Тошкентдаги ОАВ вакиллари учун семинар-тренинглар ўтқазиши режалаштирилди.
Маълумот учун: Эммануэль Фасион фаолиятини Франциянинг Европа ишлари ва ташқи ишлар вазирлигидан бошлаган. Кинематография соҳасида Француз фильмларини МДҲ давлатлари ҳудудида тарқатиш, қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади, шунингдек, Француз фильмлари билан халқаро фестивалларда иштирок этиб келади. SVOD платформаси фаолиятида француз каналларини Россия ҳудудидаги эфирга узатилиши билан ҳам шуғулланади. Кино ҳамда телевидения соҳасида, FIGRA (халқаро репортажлар ва ижтимоий ҳужжатли фильмлар фестивали) халқаро лойиҳалар бўйича 2007-2009 йилларда масъул бўлган.