Мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳақиқатан ҳам тўлов мижознинг тегишли ҳисобрақамига кирим қилинмагани аниқланди.

Зарур тушунтиришлар ва электр таъминоти корхонаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида истеъмолчининг электр энергияси учун тўлаган пули тегишли ҳисобрақамга ўтказиб берилди, дейилади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабарида.