Унда истеъмолчи тумандаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудида “Rezanans business pluss” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирини сотиб олиш учун бошланғич тўлов сифатида 25 миллион 125 минг сўм тўлагани айтади. Бироқ қуриб битказилган уй нархи шартнома шартига кўра белгиланган суммадан ошиб кетгани сабабли қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган.

Ушбу мурожаат Федерациянинг Чортоқ туман жамияти мутахасислари томонидан ўрганилиши натижасида 25 миллион 125 минг сўм пул маблағи мурожаатчига ундириб берилишига эришилди.

Яна бир мурожаат Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида яшовчи фуқаро Ю.М.дан келган бўлиб, у ўз мурожаатида Қувасой шаҳар газ идорасига тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлсада, унинг хонадонига нисбатан 2 миллион 669 минг 880 сўм миқдорида асоссиз қарз мажбуриятини юклаганидан шикоят қилади. Истеъмолчи бир неча маротаба газ идорасига мурожаат қилсада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.

Ўрганиш жараёнида мурожаатчи хонадонига янги газ ҳисоблагич ўрнатилгани, истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар йил давомида ўз вақтида амалга ошириб келингани ва жорий йилнинг шу вақтига қадар бўлган қарздорлик 78 минг сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Ўрганиш натижалари билан ошиқча ҳисобланган қарздорлик асоссиз деб топилишига, қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида истеъмолчининг реал қарздорлигига аниқлик киритиб берилишига эришилди.