Унда туман марказида жойлашган авиакассадан 5 миллион 300 минг сўм эвазига Самарқанд-Санкт-Петербург йўналишида учиш учун чипта харид қилгани, бироқ учиш олдидан рўйхатга олиш жараёнида аэропорт ходимлари бу фуқаронинг чет элга чиқишга тақиқи борлигини маълум қилгани айтилади.

Шундан сўнг истеъмолчи авиакасса ходимига бориб билет учун тўланган пулларни қайтаришини сўраб мурожаат қилганида сотувчи турли важлар орқали авиабилет пулларини қайтариб беришдан бош тортади.

Мурожаат Федерация масъуллари томонидан ўрганилиши натижасида истеъмолчига авиачипта учун тўланган 5 миллион 300 минг сўм маблағ қайтарилишига эришилди.

Яна бир мурожаат Наманган вилояти Косонсой туман “Тагижар” МФЙда яшовчи фуқаро А.И.дан келган бўлиб, унда истеъмолчи Косонсой туман “А.Жомий” МФЙда жойлашган савдо дўконидан Redmi 9s телефонини кредит асосида 1 миллион 900 минг сўмга харид қилгани, аммо бир ой ўтар ўтмас телефонда нуқсон пайдо бўлгани, бу борада сотувчига бир неча маротаба алмаштириб беришини сўраб мурожаат қилган бўлсада ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани баён қилинади.

Мазкур мурожаат Федерациянинг Косонсой туман амияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, телефон аппарати сифатли таъмирлаб берилишига эришилди.