Табиийки, божхонадан олиб ўтишимиз мумкин бўлган айрим товарларнинг нормаларини ҳам аниқ билавермаймиз. Хўш, бу борада нималарга ҳақлимиз?
Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари қуйидагича:
Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;
Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;
Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;
Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган, деб ёзмоқда Huquqiy axborot телеграм канали.