Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Қ.Я. фуқаро Б.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориш ва виза олиб беришини айтган. Хизмати эвазига 5 000 АҚШ долларини олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Худди шундай фуқаро А.К ҳам 4 нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Корея давлатига ишлаш учун жўнатиш эвазига 5 800 АҚШ доллари ва 163 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.