Шу билан бирга, пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушган. Шундан, call марказ орқали 54 та, web сайт орқали 15 та, ижтимоий тармоқлар орқали 24 та ҳамда 35 та ёзма мурожаатлардир.
Ўрганишлар натижасида меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдорга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.
Бундан ташқари, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.