Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи И.К., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида ўзини "Сирожиддин" деб таништирган шахс Корея Республикасида ишлаш учун арзон нархларда рухсатнома олиб бериши ва уни жўнатиб юборишини билдириш орқали ишончига кириб, жами 19 миллион сўм пулларни тўлов тизимлари орқали ўтказиб беришини сўраб, пулларни олганлигини, сўнг мессенжердаги ёзишмаларни ўчириб ғойиб бўлганлигини маълум қилиб, фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 1995 й.т., М.Н. эканлиги аниқланган.
М.Н.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — дейилади вазирлик Киберхавфсиз маркази ахборотида.