Тадбирда фуқаро Ў.Ҳ. ўзига Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида Навоий шаҳри, “Кимёгар” МФЙ ҳудудидан сунъий қопламали футбол майдончаси ва ёрдамчи бино объектини қуриш учун ажратилган 9,9 сотих ер майдонини фуқаро А.га савдо мажмуасини қуриш учун фирибгарлик йўли билан 50 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, мажмуани қуриб бўлгач танишлари ёрдамида фаолият турини ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.