Ушбу нуфузли ўйинларга ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Япония, Вьетнам ва Ҳиндистон жамоалари билан “С” гуруҳидан жой олди. Демак, футболчи қизларимиз ўз уйида ушбу босқич ўйинларида зафар қучиш учун ажойиб имкониятга эга.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, мазкур баҳслар шу йилнинг 23 октябридан 1 ноябрига қадар бўлган вақт оралиғида ўтказилади.