Мусобақанинг “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 1-турда Туркманистон дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритди.
“Саад Aл Aбдуллаҳ Ҳалл” спорт мажмуасида кечган учрашувда Машраб Одилов ва Ихтиёр Ропиев дублга эришган бўлса, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинов ва Aкбар Усмоновлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг иккинчи ўйинида Баҳрайн ва Тожикистон ўзаро баҳс юритишади. Баҳодир Aҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 2-турни 29 сентябрь куни Тожикистон термасига қарши ўтказади.