Жорий йилнинг 21 март куни соат 10:00 да Сурхондарё вилояти ФВБга, Бойсун туманида яшовчи фуқаро яшаш уйидан 20 м узоқликда жойлашган адирликка томоша қилиш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тахминан 25-30 метр пастликка сирпаниб тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, фуқарони жарликдан чиқариб олган ва унинг ҳаётини сақлаб қолишган. Шундан сўнг тиббийт ходимлариги топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.