Беруний тумани У.Жуманиязов маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Худойбергенов Шукурулла” фермер хўжалигида 5 гектар ғалладан бўшаган майдон, 20 нафар “Aёллар ва ёшлар дафтари” да турган ёшлар ва хотин-қизларга картошка экиш учун бўлиб берилди.
Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон бўлишлиги мақсадида такрорий экин экиш кенг турда олиб борилмоқда.
Ўтган йили мазкур майдонларда сабзи экилган бўлиб, 10 сотих майдондан 5 тонна сабзи олиб оилавий даромадига ҳисса қўшган. Бу йилда картошка экилиб, ҳосил олиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.