Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, кубок баҳсларида пойтахтимиздан ташқари Хоразм, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Қозоғистондан 8 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Бугун биринчи кун беллашувлари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида ташкил этилаётган мазкур мусобақа 11 сентябрга қадар давом этади.

Ушбу турнир ноябр-декабр ойларида Кореяда ўтадиган Осиё чемпионати учун терма жамоа таркибини саралаб олишга имкон бериши билан аҳамиятлидир.