Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Х. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга турмуш ўртоғи раҳбарлигидаги “О.К.” фермер хўжалигига қарашли, банк муассасасида гаровга қўйилган 2 гектар майдондаги чорвачилик бино иншооти ва ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишган 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.