Суҳбат чоғида томонлар минтақада гиёҳванд моддаларнинг қонунга хилоф равишда айланишига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва қўшма чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш йўлларини муҳокама қилдилар.

МОМАММ директори Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни, мамлакатимизнинг Марказга аъзо бошқа давлатлар билан самарали ҳамкорлигини юқори баҳолади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.