Жумладан, Нилуфар Ёқуббоева аёллар ўртасида гроссмейстерлик талабини бажаришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга у эркаклар ўртасида халқаро мастер талабини ҳам бажарди.

Али Қосимов, Муҳиддин Мадаминов ҳамда Бобур Сатторовлар эса халқаро мастер талабини бажарган шахматчиларимизга айланишди.

Шунингдек, халқаро турнирда фахрли 3-ўринни қўлга киритган тожикистонлик Муҳаммад Хусенходжаев халқаро гроссмейстер талабини бажарди.

Бугун Халқаро шахмат академиясида ушбу шахмат усталарига махсус сертификатлар топширилди.