Йиғилишда жорий йилнинг август ойида бошланадиган бир лойиҳада бирлаштирилган “Ўзбекистонда агробизнес секторини мустаҳкамлаш ва тегишли молиявий хизматлар кўрсатиш орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” ва “Масъулиятли молия” лойиҳалари 2028 йилга қадар давом этиши кўзда тутилган.

"Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистоннинг молия, аграр ва суғурта секторлари бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди", дея хабар берди Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.