– Германия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатларимиз, шунингдек, Ўзбекистон билан Европа ўртасидаги муносабатлар самарали ривожланиб бораётганидан далолатдир. Менимча, Ўзбекистон Германия учун Марказий Осиёдаги ўта муҳим давлат, шу боис ушбу сафар жуда муҳим иқтисодий ва сиёсий аҳамият касб этади. Бизнинг муносабатларимиз узоқ ҳамкорлик тарихига эга.
Айни пайтда биз яқин орада ўзбек маданиятини Германияда қайтадан танитиш имконини берувчи катта лойиҳа устида бирга ишлаяпмиз.
Жорий йил икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини қарийб 1 миллиард долларга етказиш учун яхши имконият бор. Қишлоқ хўжалиги, кончилик ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Минтақавий ривожланиш, жумладан, албатта, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ катта муаммоларни ҳал этишда биргаликда яхши натижаларга эришиш учун яқин ҳамкорликни йўлга қўйишимиз шарт.
Германия ва Ўзбекистон яна кўплаб турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиши мумкин, шунинг учун биз ҳар икки томон учун ҳам манфаатли вазиятга эгамиз ва ташқи ишлар вазирининг ташрифи муносабатларимиз тарихида янги саҳифа очади, деб ўйлайман.
Бу ҳақда «Дунё» АА хабар беради.