Меҳмонларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш ва трансформация жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
SCHNEIDER GROUP компанияси Германиянинг ўрта ва кичик бизнес Федерал Ассоциациясининг расмий вакили сифатида жорий йил июнь ойида ушбу мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун қизиқарли бўлган соҳа ва давлат активлари бўйича «виртуал» тур ташкил этиш таклифини билдирди ва томонлар ушбу таклифларни қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.
Мулоқот сўнгида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.