Хусусий тадбиркор сенатор Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан Ҳунармандлар маркази биносида ташкил этилган Марғилон ''Абр матолари'' ҳамда ''Gold silk'' масъулияти чекланган жамиятида кооперация усулида ҳозирги кунда умумий ҳисобда 1100 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.

Ишчилар учун 2 маҳал иссиқ овқат ҳамда доимий транспорт хизмати йўлга қўйилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, KfW Германия тараққиёт банки Фарғона вилоятида ичимлик суви ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуришга 200 млн. еврогача маблағ ажратиши режа қилинмоқда.

Ушбу лойиҳа учун 49 млн. евро Германия тараққиёт банкининг гранти ажратилмоқда, лойиҳа қийматидан келиб чиқиб, 150 млн. еврогача 15 йиллик имтиёзли кредит ҳам тақдим этилади. Лойиҳавий-баҳолаш ҳужжати (ТЭО) тайёрлаш учун ҳам KfW томонидан 3 млн. евро грант ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Хусусан ушбу лойиҳа доирасида Марғилон шаҳарида жойлашган ҳамда атроф ҳудудлардаги шаҳар ва туманларга ҳам хизмат кўрсатувчи оқова сув тозалаш иншоотларини, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги ичимлик суви тизимларини замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда, деб ёзмоқда республика Ҳунарманд уюшмаси матбуот хизмати.