Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, зарурий тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Андижон вилояти Олтинкўл тумани Олтинкўл маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.Б. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда гумон қилинувчи А.Б.нинг республикамиз ва вилоятимиз ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ижтимоий тармоқ фирибгарларидан эҳтиёт бўлинг.

Ўзингизга тегишли бўлган пластик картангиз махфий коди ва хос рақамини бировга берманг.

Тез ва осон даромад топишни орзу қилиб, ижтимоий тармоқлардаги турли ютуқли ўйинлар, акцияларда иштирок этиб, электрон савдо-сотиқ ишларини амалга ошириб, фирибгарлар тузоғига илинишдан эҳтиёт бўлинг.