— Бугун Юнусобод туманида волейбол мусобақасини ўтказяпмиз, — дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими раиси С.Каримов. — Шунингдек, Чилонзор ва Сергели туманларида ҳам мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Дарвоқе, жорий йилдан бошлаб янги лойиҳага қўл урдик. Эндиликда мусобақаларга фақатгина фонд ходимлари эмас, балки уларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишлари мумкин. Ўйлайманки, ташаббусимиз мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш керак, Юнусобод туманидаги Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейда бўлиб ўтган мусобақада фонднинг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида фаолият юритаётган ходимлар иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди.  

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати